“IQRO`” Вебинар дастури (ЎЗБЕКИСТОН)

Қуйидаги йўналишларда қўлланилади:

  • Таълим - дистанцион ўқув машғулотлари, виртуал лекциялар ўтказиш
  • Қисқа семинар, тренинглар ташкил этиш
  • Сўровномалар ўтказиш
  • Тижорат - компаниялар маҳсулот ва хизматлари презентацияси

Вебинарни ўтказиш вақтида ўқитувчи ва тингловчи ўртасидага мулоқот реал вақт режимида аудиоалоқа воситасида амалга оширилади.

Вебинар иштирокчилари таълим жараёнида бир-бирларини кўрган ҳолда ўзаро видеоролик, веб ва рақамли камера орқали реал вақт режимида видеонамойиш ўтказиш имкони мавжуд.

Вебинар ўтказиш жараёнида ўқитувчи реал вақт режимида шахсий компьютерида презентация слайдларини намойиш этиши, иштирокчилар ўзаро файллар алмашиш имконига эга.

Вебинар иштирокчиларининг ўзаро алоқа алмашинувининг эффектив воситаси - чат. Чат ёрдамида иштирокчилар реал вақт режимида лаҳзалик хабарларни ўзаро алмашишлари мумкин.

Вебинар фойдаланувчилари қайта кўриб чиқишлари учун ўзлари иштирок этган вебинарларни ёзиб олишлари мумкин.

Вебинарнинг афзалликлари

Тадбирларни ташкил этиш учун минимал тайёргарлик;

Таълимнинг бошқа турларига қараганда анча кам таннарх ҳисобига юқори сифатли таълим;

Вебинар орқали таълим олиш бошқа таълим турларига нисбатан арзон;

Вебинар тингловчига таълим жараёнига сарфланадиган вақтни тежашга ёрдам беради;

Катта миқдордаги аудиторияни қамраб олиш;

Бугунги кунда дунёнинг исталган нуқтасидан туриб вебинар иштирокчисига айланиш мумкин.

Вебинарни техник таъминлаш.

WebRTC технологияси

"IQRO`" Вебинар дастури (Ўзбекистон) WebRTC технологияси ёрдамида ишлайди. WebRTC технологияси Google Hangouts, Facebook мессенджерлари ишлайди. Voximplant компанияси ушбу технологияни видео қўнғироқларни амалга оширишда фойдаланади. WebRTC 2011 йилда пайдо бўлган бўлиб, ҳозирги кунга қадар у ривожланиб келмоқда. Унинг ёрдамида камера, микрофонга кириш, иккита компьютер ва браузер ўртасида Р2Р бирикма яратиш, реал вақт режимида медиа оқимларни узатиш мумкин. Бундан ташқари WebRTC ёрдамида маълумот узатиш, яъни ҳар қандай бинар санани Р2Р да узатиш мумкин.

Медиа оқимлар тўғрисида

Медиа оқимлар ўз ичида треклар мавжуд бўлган каналлар. Медиа оқим ичидаги треклар синхронлаштирилган. Унинг ёрдамида аудио ва видео тарқалиб кетмасдан, бир хил вақтда узатилади. Медиа оқим ичида исталганча треклар ташкил қилиш, уларни алоҳида бошқариб бориш мумкин. Масалан, фақат расмни қолдирган ҳолда аудиони ўчириб қўйиш мумкин. Шунингдек, треклар миқдорининг чекланмаганлиги конференциялар ташкил қилишда қўл келади.

Тавсия этиладиган дастурлар

Mozilla Firefox, Google Chrome браузери билан ишлаш мумкин. Шунингдек, "IQRO`" Вебинар дастурининг андроид платформа учун мобиль иловаси хам мавжуд.

Веб - сайтга жойлаштириш имкони

"IQRO`" Вебинар дастури (Ўзбекистон) ўз APIсига эга. Сиз уни ўз сайтингизга жойлаштирган ҳолда, дастурдан фойдаланашингиз мумкин.

"IQRO`" Вебинар дастуридан бир ой муддат текин фойдаланиш мумкин!

Контактлар

Агар сизда дастур юзасидан саволлар туғилса, қуйидаги формани тўлдирган ҳолда ёки контактга мурожаат қилиб, уларни йўллашингиз мумкин.


Техник ёрдам:
Алишер тел: +998 (97) 430-81-21
Бахтиёр тел: +998 (93) 506-14-02
Другие контакты:
E-mail: bahtiyor1704@gmail.com
Telegram: @IqroNet
Юқорига